

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ёзмоқда.
Инсайдернинг таъкидлашича, дортмундликлар Гарсиядан ташқари "Хоффенхайм"дан Фисник Аслани ва "Брюгге"дан Николо Трезолди билан шартнома имзолаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Плеттенберг ҳужумчи билан расмий музокаралар ҳали бошланмаганини таъкидлади.
Гонсало Гарсия бутун фаолияти давомида "Реал" сафида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда ҳужумчи клуб сафида 34 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



