Дешам Салиба ҳақида: "У терма жамоада. Ҳолати яхши"

Sherzod Nurmatov
2 июн 2026, 17:50
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳимоячи Уильям Салибанинг бел жароҳати ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"У шу ерда (Франция терма жамоаси билан – таҳр.). Ҳаммаси жойида", – деди Дешам.

Аввалроқ ЭСПН манбаларга таяниб, 25 ёшли "Арсенал" футболчиси ЖЧ финалини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

"Metro" нашрининг хабар беришича, Салиба 1 июнь куни жисмоний тайёргарлик кўригидан ўтган, аммо тиббий ходимлар ҳали ҳам натижаларни кутишмоқда ва мураббийнинг баёнотига қарамай, унинг қанчалик тайёр эканлиги номаълум.

Салиба Франция терма жамоаси сафида 2022 йил март ойида дебют қилган. У терма жамоа сафида 31 ўйинда қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф