Германия ўртоқлик ўйинида ЖЧ-2026 мезбонини мағлуб этди

7 июн 2026, 01:36
Чикагодаги "Soldier Field" стадионида АҚШ ҳамда Германия термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Унда Европа қитъаси вакилларининг ғалабаси кузатилди. Учрашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ Кай Хавертц томонидан очилди. Антони Робинсон биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ иккинчи бўлимда айнан Хавертцнинг пасидан кейин Лерой Сане яна бир бор Германияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia