

Қизиқарли ва воқеликларга бой ўтган ўйинда португаллар кичик ҳисобда ғалабага эришди. Учрашувнинг биринчи бўлими якуни арафасида жанжал сабабли Рафаэль Леау ҳамда Иван Роман майдондан четлатилди.
Гонсалу Гедеш 58-дақиқада ҳисобни очганди, 75-дақиқада эса Бруну Фернандеш ҳисобни ўзгартирди. Баҳс якунига оз вақт қолганда Лукас Кепеда жавоб голини урди.
Португалия — Чили 2:1
Голлар: Гедеш 58, Фернандеш 75 — Сепеда 90+2
Португалия: Са (Руй Силва 46) — Семеду (Далот 46), Диаш (Араужу 87), Вейга (Инасиу 46), Канселу — Бернарду Силва (Нету 46), Кошта (Рубен Невеш 46) — Консейсау (Жоау Феликс 76), Фернандеш, Леао — Роналду (Гедеш 46)
Чили: Вигуру — Фаундес (Сьерральта 46), Роман, Марипан, Суасо — Хорхе (Сепеда 67), Писарро (Мендес 80), Лойола (Ормасабль 80) — Осорио (Райхмуд 80), Гутьеррес (Эчеверрия 67), Тапия (Моралес 80)
Четлатиш: Леао (45+2) - Роман (45+2)
Португалия термаси 11 июнь куни Нигерияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. ЖЧдаги илк учрашув эса 17 июнь куни Конго ДРга қарши бўлиб ўтади.



