

Мюнхенликлар португалияликларга ушбу қизиқишлари ҳақида маълум қилиб улгуришган.
15 июль санасигача Консейсауни 30 миллион еврога сотиб олиш мумкин. Футболчи атрофидаги вазиятни "Боруссия" ва "РБ Лейпциг" ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсум Консейсау барча мусобақаларда 43 ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол уриб, шунча голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали 21 ёшли вингернинг трансферини 22 миллион еврога баҳоламоқда.



