

Мюнхен клуби 24 ёшли француз футболчисининг келажаги ҳақидаги миш-мишларга чек қўймоқчи. "Бавария" Олисега 2031 йилгача маошини икки баробарга оширган ҳолда шартнома таклиф қилишга тайёр.
Аввалроқ, "Реал Мадрид" Олисенинг трансферига қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
Олисе 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтган. Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.



