Йозуа Киммих Германия терма жамоасининг АҚШдаги базаси яқинида заҳарли илон кўрди

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 00:20
"Бавария" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих ЖЧ-2026 даги машғулот базаси яқинида заҳарли илон кўрганини маълум қилди.

Жаҳон чемпионати вақтида Германия терма жамоаси АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Уинстон-Сейлем шаҳрида жойлашган.

"Кеча биз илон кўрдик ва унинг заҳарли эканлигини айтишди. Агар сизни чақиб олса, касалхонага мурожаат қилиш керак экан. Бу ўлимга олиб келади деб ўйламайман, лекин албатта, ёқимсиз ҳолат – агар илонни босиб олсангиз, бу ёмон якунланиши мумкин. Шунинг учун биз ҳайвонлардан узоқроқ юришга ҳаракат қиляпмиз. Мен маҳаллий аҳолини ҳурмат қиламан. Менимча, Германияда хавфли ҳайвонлар унчалик кўп эмас", – деди Киммих.

"Bild" маълумотларига кўра, Германия терма жамоаси базаси яқинида оддий мисранг (медянка) кўрилган – илонларнинг бу тури Шимолий Каролинада кенг тарқалган. Мисранг чақиши, одатда, ўлимга олиб келмайди, лекин жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›