"Бавария" Марокаш терма жамоасининг ЖЧ-2026даги энг яхши тўпурари Сайбари трансферини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 22:04
Мюнхеннинг "Бавария" клуби Нидерландиянинг ПСВ ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари трансферини эълон қилди.

Немис жамоаси расмий сайтининг хабар беришича, футболчи билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

"Бавария"да Сайбари 34-рақам остида тўп суради.

Бу ёз ярим ҳимоячи Марокаш терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У турнир доирасидаги тўртта ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлди. С гуруҳида марокашликлар етти очко жамғариб, иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. 1/16 финал босқичида африкаликлар Нидерландия терма жамоасидан устун келишди (1:1, пенальтилар сериясида 3:2). 1/8 финалда Марокаш Канада билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de