

Немис гранди ПСВ ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари трансферини ҳал қилди.
Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Мюнхен клуби футболчи учун 55 миллион евро сарфлайди.
Куни кеча Сайбари Марокаш терма жамоаси сафида Бразилия дарвозасига гол урди.
У ПСВ билан охирги уч мавсумда кетма-кет Нидерландия чемпионлигини қўлга киритди. Якунланган мавсумда у 19 та гол ва 9 та голли узатма билан ПСВнинг энг фойдали футболчиси бўлганди.




