“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин

Khoja
12 июн 2025
“Бавария“ ҳимоячиси Ким Мин Жэ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин.

Унга “Ал Насср“ қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Трансфер нархи тахминан 40 миллион евро атрофида бўлади. Ҳимоячининг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома тузади. Кореялик футболчи Саудия жамоасига ўтишга розилик берган.

28 ёшли ҳимоячи 2023 йилда “Наполи“дан “Бавария“га кўчиб ўтганди. Ҳимоячи ўтган мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол бор.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru