Туркия ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳужжатларни сохталаштириш иши бўйича қўлга олинди

3 окт 2026, 17:27
Туркия футбол федерацияси марказий ҳакамлар қўмитаси президенти Ферҳат Гундоғду Истанбулда ҳибсга олинди.

Туркия футбол федерацияси марказий ҳакамлар қўмитаси президенти Ферҳат Гундоғду ишнинг бошқа тўрт нафар иштирокчиси билан бирга Истанбулда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Франциянинг L'Équipe нашри хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, қўлга олинганлар ҳакамлар таркибини бошқариш жараёнларини ноқонуний манипуляция қилишда гумонланмоқда. Расмий шахсларга расмий ҳужжатларни сохталаштириш, ишончни суиистеъмол қилиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш бўйича айбловлар эълон қилинган.

Тергов эътибори арбитрлар рейтинги тизимига ва уларни ўйинларга тайинлаш процедураларига қаратилган. Жорий суриштирув доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари миллий футбол федерациясининг Истанбулдаги қароргоҳида жойлашган махсус VAR хонасида тинтув ўтказишди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›