Хитой бош мураббийи Ўзбекистонга қарши пенальтиларга қандай тайёрланганини айтди

3 окт 2026, 18:41
Аичи-Нагоя Осиё ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган Хитой Осиё ўйинлари жамоаси бош мураббийи Антонио Пуч ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

У бир йил ичида Ўзбекистонни икки марта пенальтилар сериясида мағлуб этиш сири ҳақида тўхталар экан, бош мураббий буни машғулотлар жараёни билан изоҳлади: "Бунинг сири шундаки, машғулотлардаги ўзаро ўйинларимизда дуранг қайд этилса, албатта ўзаро пенальтилар тепамиз. Бу катта ёки кичик майдондаги машғулот бўлишидан қатъи назар, ҳисоб тенг бўлдими, шундай йўл тутамиз. Бош мураббий сифатида мен доимий машғулотларга ишонаман, майдондаги барча ҳаракатлар – машғулотлардаги меҳнатнинг маҳсули".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›