Жанубий Корея U-23 Осиё ўйинлари финалида Японияни мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди

3 окт 2026, 17:38
Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг футбол турнири финалида Япония U-23 терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голни 61-дақиқада Жи Сон киритди.

Осиё ўйинлари, финал

Жанубий Корея U-23 - Япония U-23 1:0

Гол: Жи Сон 61.

Эслатиб ўтамиз, Япония ярим финалда Ўзбекистон олимпия терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

3-ўрин учун баҳсда ўзбекистонлик ёшлар Хитойга пенальтилар сериясида ютқазди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›