Доннарумма "Манчестер Сити"ни тарк этиб, топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин

1 окт 2026, 10:35
"Манчестер Сити" дарвозабони Джанлуиджи Доннарумма "шаҳарликлар"га нисбатан жиддий молиявий ва интизомий санкциялар қўлланилган тақдирда клубни тарк этиши мумкин.

Дарвозабор атрофидаги вазиятни "Бавария", "Милан" ва "Интер" клублари кузатиб боришмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқда хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Англия клубига нисбатан ҳуқуқий ва спорт босими ортган тақдирда, Доннарумманинг трансфери келаси ёзда устувор вазифага айланиши мумкин; унинг Италия клубларидан бирига ўтиш эҳтимоли жуда юқори.

Хусусан, "Милан" жамоада Майк Меньяннинг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида дарвозабонни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ Доннарумма "Милан" шарафини ҳимоя қилган (2015-2021 йиллар, 251 та ўйин), шундан сўнг ПСЖда тўп сурган эди.

Аввалроқ "Манчестер Сити" 115 та эпизоддан 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилган эди. Қоидабузарликлар нотўғри молиявий маълумотларни тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловлар қилиш, шунингдек, молиявий назорат қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар