

"Манчестер Сити"нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола мустақил комиссия клубни 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузишда айбдор деб топганидан сўнг "шаҳарликлар"ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Чемпионлар лигаси доирасидаги ПСЖга қарши ўйинга (14 октябрь) ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда. Учрашув Манчестердаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтади.
Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис "Манчестер Сити" раҳбариятига "ўз одамлари билан бирга бўлиш" истаги борлигини маълум қилган.
Гвардиола 2016 йилдан 2026 йилгача "шаҳарликлар" бош мураббийи лавозимида ишлаган. Аввалроқ мутахассис "Биз буни биргаликда енгиб ўтамиз" дея клубни очиқчасига қўллаб-қувватлаган эди.



