

Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришларича, у сайловда рақиби Хакан Сафини мағлуб этган. Очилган қутиларга кўра, Азиз Йилдирим 9625 овоз, Хакан Сафи эса 5607 овоз олган.
Ушбу натижа билан у 8 йиллик танаффусдан сўнг "Фенербахче" президентлигига қайтди.
Шуни таъкидлаш керакки, Сафи мағлубиятдан сўнг Йилдиримни табриклади ва клуб манфаати учун ишлашини айтди.



