"Манчестер Юнайтед" йирик трансферни амалга ошириши мумкин

Sherzod Nurmatov
8 июн 2026, 13:25
"Эвертон" юлдузи Илиман Ндиайе "Олд Траффорд"га йўл олиш эҳтимоли бор.

Таниқли журналист ва инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "ирислар" футболчиси Илиман Ндиайе билан шартнома имзолашни жиддий кўриб чиқмоқда.

2.jpg

26 ёшли Ндиайе "ирислар" билан янги битим имзолашдан бош тортгани ва яқин келажакда клубни тарк этишни хоҳлаётгани аниқ бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Сенегаллик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "Эвертон" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Унинг "ирислар" билан амалдаги битими 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф