Ольмо "Барселона"ни тарк этадими?

Sherzod Nurmatov
8 июн 2026, 14:15
"Барселона" ярим ҳимоячи Дани Ольмо бўйича режаларини якунлади.

Журналист Луис Рохо "кўк-анорранглилар"нинг ёзда испаниялик футболчи билан хайрлашиш режаси йўқлиги ҳақида хабар топди.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти футболчи билан молиявий шароитларни яхшилаш эвазига янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Агар Ольмо кейинги мавсумда маълум миқдордаги ўйинларда майдонга тушса, маоши оширилади.

28 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум Испания чемпионатида 33 ўйинда майдонга тушиб, 7 та тўп киритди ва 8 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca