

Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
"Агар биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонсак, 3 ҳафтага соқол ва мўйловимни ўстиришга ваъда бераман", – деди Ямаль.
Испания ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кабо-Верде (15 июнь), Саудия Арабистони (21 июнь) ва Уругвай (27 июнь) билан ўйнайди.
Испания 2010 йил финалда Нидерландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланган.



