Гринвуд Туркия жамоасига ўтиши мумкин. Унга 50 миллион евро тўлашмоқчи

6 июн 2026, 23:37
"Фенербахче" президентлигига номзод Ҳакан Сафи Мэйсон Гринвуд билан келишувга эришилганини маълум қилди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

"Агар сайловда ғалаба қозонсак, Гринвуд билан 2030 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолаймиз", — деди Сафи Романога.

Инсайдернинг қўшимча қилишича, англиялик футболчи Сафининг ижтимоий тармоқлардаги ушбу хабарига лайк босган ва унинг саҳифасига обуна ҳам бўлган.

"Марсель" эса Гринвуд учун 50 миллион евро ҳамда қўшимча 5 миллион евро бонус талаб қилмоқда.

Мэйсон Гринвуд ўтган мавсум Лига 1 доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano