

Аргентина 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган турнирда финалда Францияни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритганди.
Ушбу модел энг яхши Адидас технологияларини ўзида мужассам этган бўлиб, 2026-йилда Канада, АҚШ ва Мекцикада бўлиб ўтадиган асосий футбол турнирида ўйинчиларни салқин ва қулай сақлашга хизмат қилади.
Аргентина терма жамоасининг уй либосида 1978, 1986 ва 2022 йилги чемпионат либосларидан илҳомланган уч хил очиқ кўк рангдаги анъанавий вертикал чизиқлар мавжуд.
Аргентина футбол ассоциациясининг расмий сайти хабарига кўра, ёқанинг орқа томонида Аргентина футбол ассоциациясининг ташкил топган йилини билдирувчи ўзига хос “1893” эмблемаси ҳам бор.




