ФИФА "Андижон"га трансфер тақиқи қўйди

admin
3 июл 2026, 18:29
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилотнинг Ассоциацияга юборган хатида “Андижон” футбол клуби Албаниянинг “Лачи” клуби олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани кўрсатилган.

ФИФА қарорига кўра, “Андижон” “Лачи” клуби олдидаги молиявий мажбуриятини 45 кун ичида бажариши лозим эди. Бироқ дедлайн сифатида белгиланган 10 июнь санасига қадар ҳам мазкур иш амалга ошмаган. Шундан келиб чиқиб, клубга нисбатан мазкур иш ёпилмагунига қадар кетма-кет уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ эълон қилинган.

2.jpg

Эндиликда “Андижон” ҳар қандай ҳолатда ҳам Алтин Крезиу трансфери ортидан юзага келган ҳолат бўйича ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Мазкур иш амалга ошгач, клуб бу ҳақда ФИФАни хабардор қилади ва кейинчалик Лачи ҳам буни тасдиқласа, ФИФА трансфер тақиқини олиб ташлайди.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›