Қарздорлик мавзуси давом этади. Бу сафар водий жамоаси собиқ мураббийлари олдида ўз вазифасини бажармаган

3 июл 2026, 17:24
"Андижон" собиқ футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни бартараф қилмаган.

Ўз вақтида клубда фаолият олиб борган Артём Петросян ҳамда Суннатуллоҳ Ҳамиджонов олдидаги қарздорликни ундириш тўғрисида ЎФА тегишли қўмитаси қарор қабул қилган бўлса-да, клуб қўмита белгилаб берган муддатга қадар ҳам қарзларни ёпмаган. Бу эса клубга нисбатан трансфер тақиқига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, биздаги маълумотга кўра Агустин Чирита, шунингдек, Самвeл Бабаян билан ҳамкорликда фаолият олиб борган мураббийлар штаби ҳам ЎФАга шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Тез орада ЎФА қўмитаси мазкур ишларни ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›