"Андижон"нинг яна бир футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди

9 июл 2026, 19:59
Мавсум бошида "Андижон" билан шартнома имзолаган Иброҳим Йўлдошев фаолиятини водийнинг бошқа бир жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Ярим ҳимоячи мавсумнинг иккинчи қисмини "Қўқон-1912" жамоасида ўтказади.

27 ёшли футболчи "Андижон"дан ташқари ОКМК, "Локомотив", "Навбаҳор", "Динамо". "Сурхон", "Пахтакор" каби жамоаларда тўп сурган.

photo_2026-07-09_19-58-49.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzPFL