

Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчисининг Турин клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
“Кекса синьора” трансфер суммаси 30 миллион евро ва унга қўшимча 2 миллион евро ёндош харажатларни ташкил этганини маълум қилди. Тўлов 4 йил давомида амалга оширилади. шунингдек, 5 миллион еврогача бўлган бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.

Алайбегович ўтган мавсум “Зальцбург” шарафини ҳимоя қилди. Вингер барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Ёзда “Байер” уни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган эди.
Алайбегович ҳисобида миллий терма жамоа либосида 14 та ўйин ва 2 та гол мавжуд, жумладан, ЖЧ-2026 мусобақасида ҳам иштирок этган.



