

– Ўйин ҳақида...
– Гувоҳи бўлганингиздек, қийин ўйин ўтказдик. Асосан, ўзимиз кўп хатога йўл қўйдик. Камчиликларни кейинги беллашувларда бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
– "Сурхон" ўқув-йиғин машғулотларида ҳам 3-4 та гол ўтказиб юборган ҳолатлар бўлди. Мураббий ҳимоядаги муаммоларга ечим топа олмадими?
– Йиғиндаги ўйинлар билан расмий ўйинлар фарқ қилади. Биринчи турда хавотир бўлиши табиий. Таркибда ёшлар кўп, жамоа янгиланган. Ўйиндан ўйинга яхшиланамиз деган умиддаман.
– Ёшларда етарлича тажриба бўлмаслиги мавсум давомида жамоа зарарига ишламайдими?
– Биздаги ёшлар иқтидорли, турли ёш тоифаларидаги терма жамоада тўп тепишган. Уларнинг ёрдами тегади.
– Жамоадаги молиявий ҳолат қандай?
– Молиявий муаммолар аста-секин ҳал қилиняпти. Раҳбарият бу муаммога бутунлай ечим топади деган умиддаман.
– Кейинги турда "Сурхон" амалдаги чемпион "Нефтчи"га қарши "сюрприз" тайёрлай оладими?
– Биринчи навбатда, "Локомотив"га қарши ўйиндаги хатоларни таҳлил қиламиз. Сўнгра "Нефтчи"ни ўрганамиз.
Аввалроқ “Сурхон” ҳужумчиси Стефан Чинеду клубдаги дебюти ва тўпурарлик истаги ҳақида фикр билдирганди.



