“Манчестер Юнайтед” дарвозабони фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

Sherzod Nurmatov
3 авг 2026, 16:05
МЮ дарвозабони Алтай Байиндир Англия клубини тарк этишга яқин турибди.

Испания ОАВнинг хабар беришича, 28 ёшли дарвозабон фаолиятини ижара ҳуқуқи асосида “Сельта”да давом эттирадиган бўлди.

“Metropolitano” маълумотларига қараганда, битим якуний босқичда ва расмий эълон кейинги ҳафтадаёқ амалга ошиши мумкин. Тўлиқ расмийлаштирувдан сўнг туркиялик посбон Италиядаги машғулот йиғинида янги жамоасига бориб қўшилиши кутилмоқда.

2.jpg

Байиндир “Манчестер Юнайтед”га 2023 йилнинг ёзида ўтганди, аммо асосий таркибдан муқим ўрин ола билмади. Уч мавсум давомида туркиялик дарвозабон манкунианлар сафида бор-йўғи 17 та ўйинда майдонга тушди. Жамоага Сенне Ламменс келгани ва эркин агент сифатида Карл Дарлоу билан шартнома имзоланганидан сўнг унинг майдонга тушиш имкониятлари янада камайди, бу эса томонларни янги клуб излашга ундади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Metropolitano