

Булар – дарвозабон Артём Потапов, ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов ва ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов.
Артём Потапов - 1994 йилнинг 28 июн куни Россиянинг Оренбург шаҳрида таваллуд топган. Амплуаси дарвозабон. Фаолияти давомида Россиянинг “Акрон”, “Краснодар 2”, “УФА 2”, “Мордовия”, “Криля Советов”, “СКА Хабаровск”, Хорватиянинг “Луко”, Беларуснинг “Торпедо Минкс”, “Минск”, Қозоғистоннинг “Қайсар”, Арманистоннинг “Алашкерт” ва “Арарат” клублари шарафини ҳимоя қилган. У 2023 йилда юртимизга келган ва ҳозирга қадар “Сурхон” билан “Хоразм”да фаолият олиб борган. Жорий мавсумнинг дастлабки қисмида Артём термизликлар сафида 2 та ўйин майдонга тушган. Фаолияти давомида эса 231 та ўйин ўтказган.
Нодирхон Неъматхонов – 2001 йилнинг 14 июн санасида Тошкентда таваллуд топган. Амплуаси ҳимоячи. “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси. Бунга қадар у “Пахтакор” У21, ОКМК У21, “Шўртан”, “Нефтчи” ва “Сурхон” жамоаларида тўп тепган. Неъматхонов мавсумнинг дастлабки қисмида термизликлар таркибида 11 та учрашувда майдонга тушди. Фаолияти давомида 80 та ўйинда иштирок этган.
Шоҳмалик Комилов – 2000 йилнинг 14 март куни Қашқадарёда таваллуд топган. Амплуаси – ярим ҳимоячи. Шу кунга қадар “Насаф”, “Динамо”, “Турон”, “Бухоро”, “Мерани Мартвили” (Грузия) ва “Навбаҳор” клубларида фаолият олиб борган. Жорий йилги мавсумнинг дастлабки қисмида наманганликлар сафида 11 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол муаллифи ва 1 та ассист қайд этди. Фаолияти мобайнида 134 та ўйинда қатнашган, 17 та гол урган.



