

“Globo” нашри маълумотларига кўра, отишмани тақиқланган моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакиллари содир этган. Ҳалок бўлган ўсмирдан ташқари, бошқа одамлар ҳам жароҳат олишган. Фуқаролик полицияси ходимлари ҳодиса гувоҳларини сўроқ қилишга киришди.

“Сентро Спортиво Алагоано” клуби ўз ижтимоий тармоқларида футболчининг вафотини тасдиқлади ҳамда унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“Сентро Спортиво Алагоано” 15 ёшгача бўлган жамоамиз аъзоси бўлган ёш Микаэл Леандро да Силванинг вафотидан чуқур қайғуда. Ушбу оғир дамларда унинг дўстлари ва оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Ваколатли органлар ушбу шафқатсиз жиноятни суриштириб, ҳақиқатни юзага чиқаришига умид қиламиз”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.



