

Инсайдер Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, МЮ раҳбарияти “Брентфорд” ҳужумчиси Игор Тиагонинг ёзги трансферини муҳокама қилмоқда. “Қизил иблислар” вакиллари бразилиялик форварднинг позицияси ва эҳтимолий битим шартларини билиш учун унинг атрофидаги инсонлар билан аллақачон боғланишган. Музокаралар ҳозирча бошланғич босқичда.

Айни вақтда “Манчестер Юнайтед”нинг асосий устувор мақсади марказий ярим ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси бўлиб қолмоқда. Айнан шу сабабли клуб ҳужумчи бўйича музокараларнинг фаол босқичига ҳали ўтгани йўқ.
Тиаго бўйича битим, шунингдек, Жошуа Зиркзеенинг келажагига ҳам бевосита боғлиқ бўлиши мумкин. Агар нидерландиялик футболчи жамоани тарк этса, “қизил иблислар”да ҳужум чизиғида қўшимча ўрин пайдо бўлади ва улар бразилиялик ҳужумчини сотиб олиш жараёнини тезлаштиришлари мумкин.
Таъкидлаш жоизки, 2025/26 йилги мавсумда бразилиялик форвард барча мусобақаларда 40 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Премьер-лигада эса форвард рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол этган.



