Ана бўлмаса! "Бавария"га Зорро мураббийнинг номзодини таклиф қилишди
07 дек 2017 17:12
Янгиликлар
Ана бўлмаса! "Бавария"га Зорро мураббийнинг номзодини таклиф қилишди
"Шахтёр" бош мураббийи Пауло Фонсека "Бавария" бош мураббийлигига номзодлар рўйхатига кирди.
Мюнхенликларнинг ҳозирги мураббий Юпп Хайнкес билан шартномаси 2018 йил ёзгача мўлжалланган.
"Bild" нашрининг маълум қилишича, 44 ёшли мутахассиснинг номзодини немис клуби раҳбарлари Карль-Хайнц Руммениге ва Хасан Салихамиджичга таклиф қилишди.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда бўлиб ўтган ЕЧЛ 6-тури доирасидаги баҳсда Пауло Фонсека бошчилигидаги "Шахтёр" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди (2:1) ва "Наполи"ни ортда қолдириб плей-оффга чиқди. Жамоаси кейинги босқичга чиққанидан сўнг, Фонсека олдинроқ берган ваъдасини бажарган ҳолда ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Зорро либосида келди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар