Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!

Mirjalol Normatov
26 дек 2025
"Қизилқум" матбуот хизмати Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг жамоа таркибига қўшиб олинганлигини маълум қилди.

"Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси, якунига етган мавсумда Ғузорнинг «Шўртан» жамоасида тўп тепган маҳоратли ярим ҳимоячи Муҳаммадазиз Иброҳимов эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Футболчи клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Муҳаммадазиз Иброҳимов ўзбек футболида тарих ярата олган Олимпия терма жамоасида ҳам 10 та баҳсда майдонга тушишга улгурган.

Муҳаммадазиз Иброҳимов ҳақида:

Туғилган куни: 29.03.2001 йил

Туғилган жойи: Андижон

Позиция: ярим ҳимоячи

Тўп тепган жамоалари: «Олимпик», «Металлург», «Динамо», «Шўртан»


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати