

Клуб аллақачон "Реал" ва "Байер" собиқ мураббийи билан алоқага чиққан. Алонсонинг ўзи ҳам шу ёзда Премьер-лигада иш бошлашга қизиқиш билдирмоқда.
"Фулхэм" устози Марку Силва ва "Борнмут"ни тарк этаётган Андони Ираола ҳам "кўклар" рўйхатида қолмоқда. Аввалроқ хабар берилганидек, "Кристал Пэлас" устози Оливер Гласнер ва "Фламенго" собиқ мураббийи Филипе Луис янги номзодларга айланишган.
Луис Лиэм Россеньор тайинланишидан аввал "Челси" муҳокама қилган номзодлардан бири эди, бироқ якунда музокаралар Гари О’Нил тайинлангунига қадар унинг "Страсбур"га ўтиши мумкинлигига қаратилганди.
Шунингдек, клубда Сеск Фабрегас ва Франческо Фарьоли вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ Фабрегас "Комо"ни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилган, италиялик мутахассисга яқин манбалар эса Фарьоли "Порту"да қолишини таъкидламоқда.



