UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  2 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион! Янгиликлар

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион!

Олий лига тугашига бир тур қолганида "Локомотив" бу мавсум ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Жамоанинг чемпион бўлишида 67 очко кифоя қилди.

Шу тариқа "Локомотив" ўз тарихида қаторасига иккинчи бор чемпионликни нишонлади. Албатта, мавсум тугашига ҳали битта тур бор, шу боис "Локо" учун охирги тур ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Қизиғи шундаки, "Локомотив" ўтган йил ҳам муддатидан олдин чемпионликни нишонлаганди ва охирги турда айнан "Бунёдкор" билан ўйнаганди. Жамоа чемпион бўлганига қарамай, "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Бу сафар ўйин қандай тугашини эса вақт кўрсатади.

Албатта, "Локо" охирги турда ҳам ғалаба учун майдонга тушиши турган гап, негаки жамоа чемпионликни ўз стадионида, мухлислари қаршисида нишонлашни хоҳлайди. Ана энди ўтган йил ва бу йилни солиштириб, баъзи рақамларни келтириб ўтсак.

"Локо" ўтган йил 30та ўйиннинг 23тасида зафар қучиб, беш бор дуранг ўйнаган, шунингдек икки учрашувда мағлуб бўлганди. Жамоа жами 74 очко тўплаганди. "Темирйўлчилар"нинг иккита мағлубияти сафарда "Пахтакор" ва "Бухоро" билан учрашувларда рўй берган. Иккала баҳс ҳам бир хил 1:2 ҳисобида якун топган.

Лекин бу йил жамоа ўтган йилги рақамларни такрорлай олмади. Чунки "Локо" охирги учрашувни ютган тақдирда ҳам очколари сони 70та бўлиб қолади, бу эса ўтган йилгидан тўртта кам. Жамоа аввалги мавсумда 77та гол урган бўлса, бу йилги кўрсаткич 64 бўлиб турибди.

"Локомотив" ўтган йил ўз майдонидаги учрашувларда мағлуб бўлмаганди. Лекин бу мавсум жамоа "Пахтакор"га ютқазиб қўйди. Шунингдек, "Локо" сафарда уч бор мағлуб бўлди: "Шўртан", "Насаф" ва "Бунёдкор" клубларига. Қизиғи шундаки, "Локо" ютқазган ўйинларида бирортаям тўп кирита олмади.

Қайси "Локомотив" кучли? Ўтган йилгими ё бу йилгими? Бу саволга бирданига жавоб бериш қийин. Чунки жамоа қандай ҳолатда бўлмасин, барибир чемпионликни қўлга киритди. Футболда эса ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Аммо Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокдан келиб чиқадиган бўлсак, ўтган йилги жамоа анча кучли эди. Чунки ўтган йил "Локо" қийин гуруҳдан чиқиш билан бирга чорак финалга қадар етиб келганди. Бу йил эса жамоа гуруҳдан чиқа олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, "Локомотив" - 2017 йилги футбол мавсуми бўйича Ўзбекистон чемпиони! Биз сайтимиз номидан ушбу ютуқ билан барча "Локомотивчилар"ни, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ходимларини, шунингдек, клубнинг ашаддий мухлисларини табриклаб қоламиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика