Сергей Токов: "Навбаҳор" таркиб кучли, лекин муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
18 май 2026, 21:43
Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида ўтказилган "Хоразм" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Сергей Токов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Токов: “Курашларга бой ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда ирода кўрсатиб гол урдик, яна дарвозани ишғол қилиш учун ҳам имкон бўлди. Рақиб таркиби кучли, терма жамоа вакиллари ва яхши легионерлар бор. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман”.

- Жамоа биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашди. Танаффусда нималар дедингиз?

- Танаффусда йигитлар билан гаплшиб олдик. Уларни бироз “тетиклаштириб” қўйдим. Хатоларни тушунтирдим. Ўйиндан олдин ҳам тушунтирамиз… Аммо футболчилар ҳам одам, улар ҳаяжонланган бўлиши мумкин. Асосийси иккинчи бўлимда режамиз асосида ўйнай бошладик. Хатоларни кўриб чиқамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia