

Мирко Еличич: “Иккала жамоа охиригача ўйнашди. Бундай баҳсларда иштирок этиш ёқимли. Баъзи жамоалар ҳимояга ётиб олишади, аммо ОКМК бундай эмас. Стандартлардан иккита гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Бугунги баҳсда кўпроғига лойиқ эдик”.
- Ҳимоя чизиғида бўйи узун йигитлар бор. Жамоа стандартлардан гол ўтказиб юборишининг сабаби нимада?
- Стандартларда нима бўлишини олдиндан билиш қийин. Асосан ҳаммаси микровазиятларда ҳал бўлади. Тўғри, бўйи узун футболчилар бундай хавфларни бартараф этиши керак. Буни устида ишлаймиз.
- Сиз бошқараётган “Локомотив” ўйин услуби бўйича ОКМКга ўхшар экан. 10 та турли кўрсаткич бўйича 7 тасида бу икки жамоада бир хил натижа. Кўп вазиятлар яратасиз, аммо улардан фойдаланишда муамолар бор…
- Сиз “ТТЙМИ” стадионида бўлганмисиз? У ерда сифатли ўйин кўрсатиш қийин. Майдон ҳолати ёмон. Бу бизга ҳалақит беради.
- “Локомотив” мағлуб бўлган ўйинлардан кейин жамоанинг ўйинидан мамнунлигингизни айтгансиз…
- Ҳали кўнглим тўлмаган баҳс бўлмади. Ҳаммасида яхши ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар аҳил. Футболда шунақаси бўлиб туради.
- Суҳроб Нуруллоев қачон сафга қайтади?
- У ўзини яхши ҳис қиляпти. Кейинги ўйинга тайёр бўлади.



