

"2 йилдан бери "Сурхон" биз учун ноқулай рақиб бўлиб келяпти. Ўтган ўйиндаги каби 2 та ҳужумдан 2 та гол урди. Рақиб жарима майдончаси ичида вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳимоядаги 2 та хато голга олиб келди", — дейди Камолиддин Тожиев.
— Май ойи бошида ҳам "Сурхон" билан тўқнаш келгандингиз. Рақибнинг қайси жиҳатларини эътироф этасиз ёки бу "Пахтакор"нинг муаммолари кўпайгани билан боғлиқми?
— "Пахтакор"да муаммо йўқ. Ҳужум қиляпмиз. Фақат гол ура олмаяпмиз. Омад етишмаяпти.
— Фламарион охирги ўйинларда марказий ҳужумчи ролида ўйнамоқда. Турдимуродов 2 та ўйиндан бери қайдномага киритилмаяпти...
— "Сурхон" билан ўйиндан сўнг оёғи оғриб қолганди, шуни даволаяпти. Фламарион олдинда Пётрдан яхши ўйнаяпти.
— Реализациядаги муаммолар рақиб тартибли ҳимояланаётганиданми ёки ҳужум чизиғидаги футболчилар билан боғлиқми?
— Ўзимиз вазият яратиб бўш дарвозага гол ура олмаяпмиз. Фламарион 2 бор бирга-бир вазиятга чиқди. Пётрнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Бу реализация сабаб. Устида ишлашимиз керак.
— Баъзи Суперлига жамоалари кубок керак эмасдек ўйнашмоқда. "Пахтакор"да бу борада режа қандай?
— Олдимизга ҳар бир турнирда олий мақсадлар қўйилган. ОЧЛ-2 бошланса ҳам ҳамма жойда курашишимиз керак.
— Кейинги турда "Пахтакор" Про лига вакили "Каттақўрғон"га қарши ўйнайди. Бу баҳсга қандай қарайсиз?
— Ўйинларни кўриб чиқамиз. Шунга қараб тайёрланамиз.
— Ёзги трансфер ойнасидаги режалар борми? Пажишек каби омадсиз трансфер бўлиб қолишидан қўрқмайсизми?
— Ундан ҳеч ким кафолатланмаган. Қараяпмиз, таркибни кучайтириш борасида режаларимиз бор.



