

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.
«Барселона» раҳбарияти футболчининг трансферидан 30 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олишни кўзламоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни Премьер-лиганинг бошқа вакиллари — «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Эвертон», «Фулхэм» ва «Брайтон» клублари ҳам фаол кузатиб бормоқда.
Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Марк Касадо барча турнирларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.


