Амаду Думбуя – «Динамо» футболчиси

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 16:51
«Динамо» мавсумнинг иккинчи қисми олдидан таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Клуб ёзги трансфер ойнасида гвинеялик яримҳимоячи Амаду Думбуяни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. «Динамо» ПФК ва Думбуя ўртасида 2026 йилги мавсум якунигача шартнома имзоланди. Амаду жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди. 23 ёшли яримҳимоячи «Динамо» сафига жамоа Иссиқкўлдан Самарқандга қайтгач, қўшилади.

23 ёшли вингер фаолиятини Швециянинг «Юргорден» клубида бошлаган бўлса, 2023-2024 йилларда Болгариянинг «Ботев Пловдив» клубида тўп сурган. Сўнгги икки йил давомида эса Қозоғистоннинг етакчи клубларидан бири «Актобе» шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›