Виталий Мутко: "Россия жамоалари натижа учун ўйнашни билишмайди"
23 ноя 2017 20:59
Янгиликлар
Виталий Мутко: "Россия жамоалари натижа учун ўйнашни билишмайди"
Россия Федерациясининг спорт ишлари бўйича Бош вазир ўринбосари Виталий Мутко "Спартак" ва ЦСКАнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.
"Футболда ҳар бир ўйин муҳим. Мана "Манчестер Юнайтед" "Базель"га ютқазиб қўйди, энди уларнинг охирги турга тайёргарлиги умуман бошқача бўлади (МЮ ЕЧЛ 6-турида ЦСКАни қабул қилади). Ажойиб жамоалар вазифани уддалашни билишади, бизда эса ҳозирча натижа учун ўйнашни билишмайди.
Бизда эса ҳозирча натижа учун ўйнашни билишмайди.
Мана "Спартак"... Ўйинни ҳотиржам якунла ("Марибор" билан), улар эса гол ўтказиб юборишди ва дуранг ўйнашди, ўзларига муаммо орттиришди.
ЦСКА учун Манчестердаги ўйин осон бўлмайди, "Манчестер Юнайтед" - ақлдан оздирадиган жамоа, жуда қийин бўлади", - деди Мутко.

Ўхшаш янгиликлар
21:48
"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси" 1
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар