Валерий Карпин: “Венесуэла Ўзбекистондан кучсиз эмас, ўйини эса қизиқарлироқ”

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2026, 23:14
Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашуви олдидан рақибни Ўзбекистон терма жамоаси билан таққослади.

“Венесуэла терма жамоасини таҳлил қилдик. Кучи жиҳатидан қизиқарли рақиб. Ҳеч бўлмаганда, Ўзбекистондан кучсиз эмас. Ўйин услуби жиҳатидан эса қизиқарлироқ. Улар ҳимоядан қисқа паслар орқали чиқишга ҳаракат қилишади”, – деди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Валерий Карпин шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 ноябрь куни Краснодарда Венесуэлага қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›