

Валерий Карпин шогирдлари Ўзбекистонга қарши кечган ўртоқлик учрашувининг 70-дақиқасига қадар 0:2 ҳисобида ютқазаётган эди, аммо шундан сўнг уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, иродали ғалабани қўлга киритишди.
Бунга қадар Россия терма жамоаси ўйин давомида икки тўп фарқи билан мағлубиятга учраётган пайтда ҳеч қачон якунда ғалаба қозонмаган эди. Энг яхши ҳолатда улар фақатгина дуранг натижа қайд этишнинг уддасидан чиқишган — бу 2017 йилда Бельгия (3:3), 2003 йилда Швейцария (2:2), 2001 йилда Греция (3:3) ва 1996 йилда Чехия (3:3) терма жамоалари билан бўлган баҳсларда кузатилган.



