Почеттино МЮда кенгайтирилган ваколатларга эга бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2026, 21:20
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино клубда кенгайтирилган ваколатларни қўлга киритиши кутилмоқда.

Аргентиналик мутахассис манкунианликлар билан ишга 18 ноябрь куни киришади.

The Athletic нашри маълумотларига кўра, клуб ичида Почеттино расмий бош мураббий лавозими кўзда тутганидан анча кўпроқ ваколатларга эга бўлишини кутаётганлар бор. Амалда у "эски мактаб" менежери ролини ўз зиммасига олиши мумкин.

Почеттино ҳамкорлик қилиш осон ва қулай бўлган инсон сифатида танилган. Унинг Лондон клубидаги беш йиллик фаолияти давомида "Тоттенхэм"нинг собиқ раиси Дэниел Леви билан ўрнатган муносабатлари бунга яққол исботдир.

Бундан ташқари, Маурисиони яхши биладиган айрим кишиларнинг фикрича, у футболчиларни саралаш ва харид қилиш масалаларида ҳам ҳал қилувчи роль ўйнашни талаб қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic