

"Бу сўз эркинлиги, демократик мамлакатда эса ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Ромарио ўз муносабатини билдирди — ҳақиқатни, ёлғонни ёки бемаъни гапларни айтиш ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Ҳақиқат шундаки, Ромарио жуда кўп гапиради ва бу ҳам унинг ҳуқуқи", – дея Анчелоттининг сўзларини келтирди “Globo”.
Италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасидаги ишига ҳам баҳо бериб, жамоа ҳозирча янгиланиш жараёнида эканини таъкидлади.
"Ҳозир Бразилия терма жамоасида футболчилар ва схемаларни синовдан ўтказиш босқичи аниқ кетмоқда. Янги ўйинчиларни текширяпмиз. Биз доимо яхши ўйнашни хоҳлаймиз, лекин бир вақтнинг ўзида ҳам синовлар ўтказиш, ҳам таркибни янгилаш ва тўлиқ тайёр жамоага эга бўлишнинг имкони йўқ. Бу йўналишга катта ишонч билан қараяпмиз ва ўз векторимиз бўйлаб ҳаракат қилишда давом этамиз", – дея қўшимча қилди Анчелотти.
Аввалроқ Ромарио Анчелоттини танқид қилиб, Бразилия футбол конфедерацияси президенти Самир Шаудга мураббийни истеъфога чиқариш талаби билан мурожаат қилганди. Собиқ ҳужумчи италиялик мутахассис миллий жамоага тайинланганидан кейин умидларни оқламаганини айтганди.
17 ноябрь куни Бразилия терма жамоаси Сингапурга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.



