Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 23:44
Росия терма жамоаси аъзоси Валерий Карпин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

- Фабио Каннаваро Россия терма жамоасини "агрессив ва ихчам жамоа" деб таърифлади. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистоннинг қайси кучли жиҳатларини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

— Рақибни эртага қандай бартараф этишни режалаштираётганимизга келсак, аввал майдонда кўриб, ҳис қилиб, ўрганиб олиш керак бўлади. 2022 йилдагидан фарқи бор, албатта. Менимча, бу энг аввало анча интизомли жамоа, шундай десам адашмаган бўламан. Қолаверса, умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›