

Аввалроқ Каннаваро Россияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан берган интервьюсида рақиб жамоа бош мураббийи яхши футболчи бўлганини таъкидлаган, бироқ унинг исми ва фамилиясини эслашга қийналган эди.
Россиялик журналистлар Карпиндан мазкур ҳолатга муносабат билдиришини сўрашди.
“Эслай олмаган бўлса, эслай олмабди-да”, – деди Карпин кулимсираб.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун, 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланади.



