

"Бундай вазиятда танқид бўлиши табиий. Бразилия жаҳон чемпиони бўлмаганига анча бўлди, сўнгги мундиалда эса мусобақани эрта тарк этдик. Мухлислар турнирни 4 йил кутишади, биз эса бутун мамлакат ишончини оқлай олмадик. Аммо мен Роналдиньо ва Роналдо билан тез-тез кўришиб тураман, улар бизни доим қўллаб-қувватлашади. Бизга чин дилдан яхшилик тилайдиган инсонларга қулоқ солишимиз керак.
Мухлисларнинг ўзи янги чеҳраларни талаб қилади, мураббий уларни чақирса, барибир норозилар топилади. Барқарор ўйин услубини шакллантирмагунимизча қийинчиликларга дуч келаверамиз. Мақсадимиз — Америка Кубогигача энг юқори формага чиқиш.
16 ёшимдан, яъни "Реал"га ўтганимдан бери танқидлар остидаман. Илгари ўртоқлик ўйинларига оддий баҳсдек қарардим, лекин терма жамоада ҳар бир ўйин мундиаль билан тенг эканини англаб етдим. Кейинги Жаҳон чемпионатида 30 ёшда бўламан, тажрибам янада ортади. Мухлислар эса токи ғалаба қозонишни бошламагунимизча бизни танқид қилаверишади", – дея Винисиуснинг сўзларини келтиради “Globo”.
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни Бразилия ўртоқлик ўйинида Японияга 2:3 ҳисобида ютқазди (Винисиус дубль қайд этди). ЖЧ-2026да эса бразилияликлар 1/8 финалдаёқ иштирокини якунлаган эди.



