

“Умид қиламанки, кўпчилик ўйиндан завқ олди. Биз баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Сабаби “ФарДУ” стабил натижаларга эришиб келмоқда. Улар билан меҳмонда тўқнаш келиш қизиқ бўлишини билардик. Ўйлайманки, мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланишди, учрашув томошабоп кечди. “ФарДУ” мухлислар ишончини оқлаб, сўнгги дақиқаларда гол урди ва дурангга эришди. Афсуски, ғалабани сақлаб қола олмадик”, – деди мураббий.
- Арислан Юсупбаев нега захирада қолиб кетмоқда?
- Арислан Юсупбаев операция қилинган. Бир йил олдин унда диск чурраси бор эди. У узоқ вақт давомида тикланди. Секин-аста ўзига келиб бормоқда. Бугун уни майдонга туширдик ва тезкорлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Унинг ўйини қаердадир ўхшади, қаердадир ўхшамади.
- "Арал"нинг бу йилги мақсади қанақа?
- Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш. Бунинг учун навбатдаги ўйинларда фақат ғалаба қозонишимиз керак. "ФарДУ"га ҳам ижобий натижаларни тилайман. Жамоа яхши шаклланган. Мураббийлар бунинг устида ишлагани яққол кўриниб турибди.



