“Арал” клубини тақдирлаш маросими 1 ноябрь куни ўтказилади

Sherzod Nurmatov
20 окт 2026, 18:38
Суперлига йўлланмаси ва бир вақтнинг ўзида Пролига ғолиблигини қўлга киритган “Арал” футбол клубига кубок топшириш маросими 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Пролиганинг навбатдаги турида “Арал” Ғузорда “Шўртан“ меҳмони бўлади. 25-турда эса нукусликлар “Ғазалкент” футбол клубини қабул қилади. 1 ноябрь кунги беллашув 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

“Ғазалкент” билан ўйин якшанба — дам олиш кунига тўғри келаётгани қорақалпоғистонлик футбол мухлисларига узоқ кутилган Суперлига йўлланмасини нишонлашда қўл келиши шубҳасиз. Айни вақтда ғазалкентликлар плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттираётганидан келиб чиқилса, беллашувнинг ўзи ҳам қизиқарли курашлар остида кечишига шубҳа йўқ”, – дейилади ПФЛ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›