

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Авваламбор бутун Қорақалпоғистон халқини бугунги ютуқ - "Арал" жамоасининг Суперлигага чиққани билан табриклайман. Қолаверса "Арал" клубининг раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва мухлисларини ҳам табриклайман. Буни Қорақалпоғистон учун катта ютуқ деса бўлади, чунки мухлислар ушбу хабарни 25 йил кутишди. Биласиз, охирги марта 2001 йил Нукусдан жамоа Олий лигада қатнашганди.
Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув оғир ўтди ва мағлубиятга учрадик. Охирги учрашувларда ҳеч омадимиз келмаяпти, балки мавсум якунидаги чарчоқ билан изоҳласа бўлади. Жароҳатлар ҳам кўпайиб кетди. Бугун уч нафар футболчимиз жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Шунга қарамай бугун ўйнаганлардан хафа эмасман, биз қўлдан келганча ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Жамоамиз бу мавсум Пролигадаги ўйинлар орқали кўп тажриба тўплади. Кейинги йил янада яхши натижа кўрсатамиз деган умиддаман. Ҳар иккала голни стандартдан ўтказдик, демак стандартлар устида кўпроқ ишлашимизга тўғри келади.



